Ссылки доступа

Олмаотада январь ойида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган митингда Тоқаевнинг импичменти талаб қилинди (видео)


Олмаотада юзга яқин одам Республика майдонидаги Мустақиллик монументи олдига йиғилиб, январь воқеалари чоғида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди ва маҳбусларни қийноқларга чек қўйишни талаб қилди.

13 февраль куни майдонга яқин жойда полиция машиналари, махсус жиҳозлар, эҳтимол алоқани кесувчи қурилмалар бўлган, дейди Озодлик мухбири.

Мустақиллик монументи олдига йиғилганлар қўлларида ҳибсда қийноққа солинган шахсларнинг суратларини ушлаб турган. Улар намойиш вақтида Назарбоев судлансин!, дея бақирган. Шунингдек, президент Қасим-Жомарт Тоқаевга импичмент, муддатидан олдин президентлик сайловлари эълон қилинишини ва Тоқаевнинг иккинчи муддатга номзодини қўймаслигини талаб қилишган.

Иштирокчилар ҳибсга олинган вояга етмаганларни озод этиш, қийноқларга сабаб бўлган милиция ходимларини жавобгарликка тортишни талаб қилишган.

Икки ҳафта олдин шаҳар ҳокимияти фаолларнинг Республика майдонида мотам ўтказиш тўғрисида келишиб олишига рухсат бермай, майдон тинч йиғилишлар ўтказиш учун масъуллар томонидан тасдиқланган жойлар қаторига киритилмаганини асослаб берган эди.

Расмий маълумотларга кўра, январь воқеаларида камида 227 киши ҳалок бўлган. Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳалок бўлганларнинг исм-шарифларини оммага ошкор этиш ва ўлим ҳолатлари ҳақида маълумот беришга чақирганига қарамай, расмийлар ҳалок бўлганларнинг исмларини ошкор қилмаяпти.

Бир қанча инсон ҳуқуқлари гуруҳлари қурбонларнинг қариндошлари, шунингдек, очиқ манбалар маълумотлари асосида қурбонлар сонини тузди. Рўйхатлардан бирида камида 173 та ном мавжуд. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти ёшлар, ҳалок бўлганлар орасида норозилик намойишларига алоқаси бўлмаган аҳоли ҳам бор.

XS
SM
MD
LG