ХТВ матбуот хизмати маълумотига кўра, вазир марҳаматлик ўқитувчилар билан учрашув чоғида бугунги кунда устозлар обрўси ва қадр-қиммати давлат сиёсати даражасидаги муҳим масала экани ва уларни обрўсизлантиришга ҳеч ким ҳақли эмаслигини қайд этиб, юз берган ҳолатни устоз шаънини ерга уриш, деб баҳолаган.
“Учрашув сўнгида ўқитувчиларнинг фикрларини тинглаган вазир улар билан маслаҳатлашган ҳолда мазкур ҳолатга йўл қўйган мутасаддиларга албатта чора кўрилиши алоҳида қайд этди”, дейилган вазирлик хабарномасида.
Аввалроқ Озодлик Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги 72-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида таълим сифати ночорлиги, ўқувчиларнинг ОТМларга кириш кўрсаткичи пастлиги учун ўқитувчиларнинг ота-оналар олдида тик туриб узр сўраттирилгани жамоатчилик орасида кескин эътироз уйғотгани ҳақида хабар қилган эди.
Мазкур ҳолатга эндиликда Бош прокуратура қонуний баҳо бериши кутилмоқда.