Ссылки доступа

Расмий Бишкек Шаҳрихондаги портлашда қурбон бўлган шахс қирғизистонлик бўлганини очиқлади


Ўзбекистоннинг Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги хусусий шифохонада 11 февраль куни юз берган портлашда 1966 йилда туғилган қирғизистонлик аёл нобуд бўлган.

Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига таянган ҳолда хабар қилди.

Шаҳрихондаги “Зитерия” диагностика ва даволаш масканининг 1-қаватида содир бўлган портлаш оқибатида 56 ёшли бир киши вафот этгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган. Бироқ расмий хабарларда қурбоннинг фуқаролиги очиқланмаган эди. Бош прокуратура маълумотига кўра, ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қирғизистон ТИВ хабарномасига мувофиқ, портлашда вафот этган аёлнинг жасади Қирғизистонга олиб келинган.

Шаҳрихондаги портлаш чоғида, расмий хабарларга кўра, бир қурбондан ташқари яна 11 киши тан жароҳати олган.

.

XS
SM
MD
LG