Ссылки доступа

Тожикистонда ўтган йили 20 мингга яқин тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатди


Около 20 тысяч таджикских предпринимателей прекратили деятельность . Почему?
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:59 0:00

Ўтган йили 20 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини тўхтатди, дея маълум қилди Тожикистон Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раҳбарлари 11 февраль куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси масъул ходими Самариддин Шамсимадзоданинг айтишича, 2021 йилда ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлар сони 4 минг кишига кўпайган. Аввалроқ мамлакатда ҳар йили 10 мингдан 15 минггача тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини тўхтатаётгани хабар қилинган эди.

Мулозимга кўра, фаолиятнинг тўхтатилишининг асосий сабаби рақобатбардош эмасликдир. Қолаверса, тадбиркорлар ривожланиш режасини тўғри туза олмайди, маркетинг ва ҳисоб-китобларнинг ўзига хос хусусиятларини билмайди, солиқ қонунчилигига риоя этмайди, дея қайд этди Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ходими.

Тожикистонлик иқтисодчи Фозилжон Фатхуллоевнинг фикрича, тадбиркорлар ўз фаолиятини тўхтатмоқда, бунга асосан солиқ ставкаларининг юқорилиги ва турли идораларнинг кўплаб текширувлари сабаб бўлмоқда.

«Ҳокимият тадбиркорларни қўллаб-қувватламайди. Кўпгина кичик ва ўрта бизнес ўз фаолияти учун инвестицияларни талаб қилмайди, уларнинг аксарияти юқори солиқлар туфайли корхоналарни ёпишади. Солиқ имтиёзлари берилган тақдирда, кўплаб тадбиркорлар ўз ишларини давом эттирадилар. Яна бир сабаб, менимча, миллий валютанинг беқарорлигидир», деди Фатхуллоев Озоди радиосига берган интервьюсида.

Айни пайтда Тожикистон сармоя ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси тадбиркорлар ҳокимият эътиборидан маҳрум бўлганига ишонмайди. Департамент бошлиғи Саъди Қодирзода жума куни журналистлар билан суҳбатда 2021 йилда кичик ва ўрта бизнес вакилларига 8,8 миллиард сомоний миқдорида кредитлар ажратилганини таъкидлади.

Мутахассисларнинг фикрича, юқори солиқ ставкалари, носоғлом сармоявий муҳит ҳамда солиқ ва божхона имтиёзларининг фақат «танланганлар»га берилиши кўплаб давлатлар ва молия институтларининг мамлакатга сармоя киритишдан бош тортишига сабаб бўлган. Ваҳоланки, Саъди Қодирзодага кўра, ўтган йили, 2021 йилда Тожикистон иқтисодиётига 700 миллион доллардан ортиқ сармоя киритилган, бу аввалги йилга нисбатан 68 фоизга кўпдир. Шундан 342,2 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир», — деди Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раҳбари.

Агентлик маълумотларига кўра, сармоя киритиш бўйича 210 миллион доллардан ортиқ маблағ билан Хитой биринчи ўринда, учинчи ўринда Эрон, Туркия, Швейцария, Франция, Кипр ва Буюк Британия туради.

Халқаро экспертлар Тожикистонни юқори солиқ ставкалари ва кичик ва йирик бизнесга чекловлар қўйилгани учун доимо танқид қилади. Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, ҳозирда Тожикистонда 338 минг тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Экспертларнинг фикрича, Тожикистонда бизнес ва сармоя соҳаси тўлиқ ислоҳотга муҳтож.

XS
SM
MD
LG