Ссылки доступа

Россиянинг Украинага жавоби: Россия «ноодатий ҳарбий ҳаракатлар қилмаяпти»


Российские С-400 в Беларуси

Россия ўз ҳудудида ҳеч қандай «ғайриоддий ҳарбий ҳаракатлар» ўтказмаслигини даъво қилади ва аксинча, Украинани Донбассда ҳарбий операцияга тайёрлаётганликда айблайди.

Бу ҳақда Россиянинг Украина аввалроқ юборган сўровига жавобида айтилган. Киев ЕХҲТ механизмлари орқали Россиядан чегара яқинидаги ва аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий ҳаракатлар ҳақида маълумот сўраган.

Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Россиядан бу сўровга жавоб олинмаганини, шу сабабдан Украина ишонч ва хавфсизлик чоралари бўйича ЕХҲТ платформасида Россия билан фавқулодда учрашув ўтказишни сўраганини айтганди.

Бироқ, Россиянинг Украина сўровига жавоби — салбий бўлса ҳам, амалга ошди. Унинг матни Озодлик радиоси ихтиёрида.

Ҳужжатда айтилишича, Россияда Украина сўровини рад этиш учун «барча асослар» бор, чунки унда Қрим бўйича «провокацион баёнотлар» мавжуд. Унда яна айтилишича, Россия ўз ҳудудида ноодатий ҳарбий ҳаракатларни амалга оширмайди ва шунинг учун Вена ҳужжати қоидалари қўлланилмайди. Шунингдек, ҳужжатда айтилишича, 120 мингдан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар Луганск ва Донетск вилоятларида жанговар амалиётлар ўтказишга тайёр ҳолда жамланган. Украинанинг илтимоси «Украина ичидаги можарога кучли ечим тайёрлашдан чалғитиш» деб аталади.

Вена ҳужжати 2011 йилда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан қабул қилинган. Унга кўра, томонлар ўз ҳарбий тузилмаларининг бир қисмининг жойлашуви, уларнинг сонининг кўпайиши ҳамда уларни қўшимча жойлаштиришнинг мақсад ва вазифалари тўғрисида маълумот алмашадилар.

11 февраль оқшомида Украина Россиядан чегара яқинида ва аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий ҳаракатлар ҳақида маълумот сўраганини айтди. Кремль бу хабарга изоҳ бермади. 13 февраль куни Минскка ҳам худди шундай сўров Болтиқбўйи мамлакатлари томонидан юборилгани маълум бўлди. Ушбу сўров бўйича учрашув душанба кунига белгиланган», — дейилади ЙХҲТ Полша раислигининг Твиттердаги саҳифасида.

Агар Россия йиғилишда қатнашишга рози бўлса, Полша ҳам унга раҳбарлик қилади. Учрашув якунлари бўйича давлатларга чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш ва хавотирга сабаб бўлган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш чораларини кўриш тавсия этилиши мумкин.

Киев икки давлат чегарасида Россия ҳарбий гуруҳи сезиларли даражада мустаҳкамлангани ҳақида бир неча бор хабар берган. Ғарб давлатлари Москва Украина билан кенг кўламли урушга ҳозирлик кўраётганини айтади. Кремль буни рад этиб, қўшинлар ҳаракатини ўзининг ички иши деб атайди.

Якшанба куни Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Жо Байден билан Россия билан чегарадаги вазият ҳақида бир соатдан ортиқ суҳбатлашди. Оқ уй эълонида айтилишича, раҳбарлар музокараларни давом эттириш ва Москва бўйича чекланиш зарурлиги тўғрисида келишиб олган.

XS
SM
MD
LG