Ссылки доступа

Бердимуҳамедовнинг ўғли Туркманистон президентлигига номзод сифатида кўрсатилди


Туркманистон давлат раҳбарининг ўғли Сердар Бердимуҳамедов президентликка номзод сифатида кўрсатилди.

«Бугун Туркманистон жамоат ташкилотлари марказида Туркманистон демократик партиясининг навбатдан ташқари IX қурултойи бўлиб ўтди. Унинг кун тартибига кўра президентликка Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Сердар Гурбангулиевич Бердимуҳамедовнинг номзоди илгари сурилди», — дейилади хабарда.

11 февраль куни Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сердарни (39 ёш) бош вазир ўринбосари этиб тайинлаганди ва Хавфсизлик кенгашига таништирган эди.

Кто такой Сердар Бердымухамедов
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:39 0:00

Бундан олдин Туркманистонда навбатдан ташқари президент сайловлари 12 март куни бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди. Мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Халқ Маслаҳати йиғилишида нутқ сўзлаб, давлат бошқаруви ёш раҳбарларга берилиши кераклигини таъкидлади. Унинг ўзи эса Халқ Маслаҳати раиси сифатида фаолиятини давом эттирмоқчи.

«Икки йил олдин мен пайғамбар ёшига етдим. Бугун эса ўзим ҳақимдаги қийин қарорга келганимни айтиб, уни сизлар билан муҳокама қилмоқчиман, — деди Гурбангули Бердимуҳамедов депутатларга мурожаат қила туриб. — Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида давлат бошқарувига йўл ёш раҳбарларга берилиши керак деган фикрни қўллаб-қувватлайман… Мен Халқ Маслаҳатининг раиси сифатида ўзимнинг улкам ҳаётий ва сиёсий тажрибамни ушбу соҳага янада кўпроқ йўналтирмоқчиман», — деган эди Гурбангули Бердимуҳамедов.

Что Бердымухамедов сделал за 15 лет правления и в каком состоянии он передает страну
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:41 0:00

Туркманистон президенти сифатида Туркманистонда туғилган ва 40 ёшдан кичик бўлмаган шу мамлакат фуқароси сайланиши мумкин. Давлат раҳбари бевосита халқ томонидан 7 йил муддатга сайланади. Сўнгги маротаба Туркманистонда президентлик сайловлари 2017 йилда ўтказилганди. Келгуси сайлов 2024 йилда бўлиб ўтиши керак эди.

XS
SM
MD
LG