Ундан олдин директорлар кенгаши раиси лавозимини Нурсултон Назарбоевнинг матбуот котиби Айдос Укибай эгаллаб турган эди.
Берик Уали 2019 йилнинг 22 мартидан бери Тоқаевнинг матбуот котиби лавозимида ишлаб келаётганди. Кейин у Қозоғистон Республикаси Президентининг телерадиокомпанияси директорлар кенгаши раиси лавозимини эгаллади.
Бунгача Уали журналист ва ахборот дастурлари муҳаррири, ҳукмрон «Нур Отан» партияси раиси биринчи ўринбосари маслаҳатчиси, Жамбил вилояти ички сиёсат бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
«Қозоғистон» телерадиокомпанияси сайтида «Телерадио корпорасия давлатнинг ахборот сиёсатини амалга оширади», дейилган. Унинг таркибига Қазақстан, Қазспорт, Балапан, Абай ТВ, Қозоқ радиоси, Шалқар радиоси, Астана радиоси, Классик радиоси ва минтақавий телерадиокомпаниялар киради.