Президент матбуот хизматининг билдиришича, соҳа раҳбарларига 2022 йилда таннархни камида 5 фоизга камайтириш, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босиш, 23 лойиҳа доирасида 600 турдаги бутловчи қисмларни ўзлаштириб, маҳаллийлаштиришни 48 фоиздан 56 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.
Бундан ташқари 336 миллион долларлик инвестицияларни ўзлаштириб, Tracker, Onix ва янги двигателлар ишлаб чиқариш топшириғи берилди.
1 майгача автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш лозимлиги таъкидланди.