Ссылки доступа

“Ўзгидромет” 17 февралга қадар ҳарорат кечаси –7 даражагача пасайиши мумкинлигини очиқлади


Жорий йилнинг 15 февралидан 17 февралига қадар Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кечаси – 4 даражадан – 7 даражагача пасайиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.

Синоптиклар яқин кунларда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетишини сешанба куни ҳам “Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали жанубий Урал ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши давом этиши” билан изоҳлаганлар.

“Ўзгидромет” вакиллари аҳолини 18 февралгача республиканинг тоғли ҳудудуларида қор кўчиш хавфи мавжудлигидан ҳам огоҳлантирганлар.

Чимён ҳудудида 15-16 февраль кунлари қор кўчиш хавфи борлигини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам қайд этган.

XS
SM
MD
LG