Журналистлар саволига жавоб берар экан, агар Қирғизистондаги ишлаб чиқарувчилар сифатли автобуслар етказиб бера олса, Вазирлар Маҳкамаси сотиб олиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини таъкидлади.
«Биз Бишкек мерига 2000 та автобус сотиб олишини топширдик. Биз аллақачон молиялаштириш манбаларини топдик, Беларусдан мингта, Қозоғистондан мингта автобус сотиб олмоқчимиз. Аммо ишлаб чиқарувчиларимиз автобусларининг сифати талабга жавоб берса, биз тайёрмиз», — деди Жапаров.
2021 йил декабрь ойида Қозоғистон 2022 йилда Қирғизистонга 1000 та Yutong автобуси етказиб бериши ҳақида хабар берилган эди. Бу ҳақдаги меморандум 8 декабрь куни Қирғизистон ҳукумат делегациясининг Нур-Султонга ташрифи чоғида имзоланган эди.
Бишкек мерияси маълумотларига кўра, унинг балансида 476 та автомашина бор, 300 дан ортиқ автобус носозлик туфайли ҳисобдан чиқарилиши керак. Айни пайтда шаҳарга 130 та троллейбус ва 82 та шаҳар автобуслари қатнайди. Шу билан бирга, пойтахт ҳокимияти жамоат транспорти муаммосини ҳал қилиш учун камида 1500 та автобус зарурлигини билдирмоқда.