Ссылки доступа

Британия шаҳзодаси Эндрю жинсий жанжал бўйича ишни ҳал қилди


Принц Эндрю
Принц Эндрю

Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг ўртанча ўғли шаҳзода Эндрю Виржиния Жуффренинг баёнотидан сўнг АҚШда унга нисбатан қўзғатилган жинсий зўравонлик ишини суддан ташқари ҳал қилди.

Суд ҳужжатларига кўра, шаҳзода “Жуффрега катта миқдордаги маблағни хайрия» қилган.

Америкалик Йорк герцогини жинсий зўравонликда айблади. Жуффернинг сўзларига кўра, у ўсмирлигида америкалик тадбиркор Жеффри Эпштейннинг тазйиқлари остида у билан жинсий алоқада бўлган.

Шаҳзода Эндрю бу айбловларни бир неча бор рад этган. Йил бошида у ҳарбий унвонлари ва қироллик ҳомийлик вазифаларидан воз кечди. Бу герцогнинг адвокатлари Қўшма Штатлардаги жараённи тўхтата олмаганидан кейин содир бўлди. 2019 йилда Жуффри иши туфайли шаҳзода қироллик оиласи аъзоси сифатида хизмат қилишдан бош тортди.

Жеффри Эпштейн АҚШда вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилишда айбланган. 2019 йил август ойида у Нью-Йорк қамоқхонасида ўз жонига қасд қилди.

XS
SM
MD
LG