Ссылки доступа

ЖССТ Ўзбекистонда қарияларнинг 40 фоиздан ози эмланганидан ташвишда


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европадаги минтақавий директори Ханс Клюге бир қатор давлатларда коронавирусга қарши эмланиш кўрсаткичи пастлигидан ҳавотир билдирди.

Ханс Клюге, жумладан, Ўзбекистонда 60 ёшдан ошган қарияларни эмлаш даражаси 40 фоиздан камлигига эътибор қаратди.

Клюгега кўра, Босния, Болгария, Қирғизистон ва Украинада ҳам мана шундай ҳолатни кузатиш мумкин.

Айни пайтда ️Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 14 февраль ҳолатига кўра, мамлакатда 1-босқич эмланганлар 19 миллион 545 минг 501 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 15 миллион 21 минг 734 нафарни, 3-босқич эмланганлар 8 миллион 534 минг 891 нафарни ташкил қилганини билдирди.

Вазирликнинг маълум қилишича, биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 91,1 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 70,4 фоизни ташкил қилмоқда.

XS
SM
MD
LG