Heritage Foundation индексида Ўзбекистон 55,7 балл тўплагани ва бу билан 2021 йилги мавқеидан 9 поғонага пастлагани қайд этилади.
Heritage Foundation Ўзбекистонни иқтисодиёти асосан эркин бўлмаган мамлакатлар гуруҳида қолдирди.
Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг билдиришича, 2021 йилгача бўлган сўнгги беш йилликда мамлакат рейтингда 35 поғонага юқорилаган эди. 2022 йилдаги 9 поғона пастлаш эса, вазирликнинг таъкидлашича, “мазкур ҳисобот методологияси, шу жумладан, бир қатор индикаторларнинг ўзгариши” билан боғлиқдир.
Жумладан, Ўзбекистон суд самарадорлиги индикторида ўтган йилга нисбатан 37,7 балл, мулкчилик ҳуқуқи индикатори бўйича 26,2 балл йўқотган. Аммо савдо эркинлиги (+20,2), инвестиция (+30,0), молиявий эркинлик (+20,0) ва монетар эркинлик бўйича (+1,3) сезиларли ўсиш қайд этилган.