Ссылки доступа

Россиядан қайтмоқчи бўлганларни олиб келиш учун махсус поезд қатнови амалга оширилади


Россиядан ватанига қайтмоқчи бўлган ўзбекистонликларни олиб келиш учун 18 ва 25 февраль куни Волжский — Тошкент йўналишида махсус поезд қатнови йўлга қўйилади.

“Ўзбекистон темир йўллари”нинг билдиришича, 483-сонли махсус поезд Москва вақти билан соат 20:50 да “Волжский” темир йўл вокзалидан йўлга чиқади. Поездга фақат Волжский — Тошкент йўналишида чипта сотилади.

Россиядаги муҳожирларнинг Ўзбекистондаги яқинлари ширкат веб-сайти орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб, интернет орқали уларга жўнатишлари ҳам мумкин.

2020 йилнинг мартида коронавирус пандемияси оқибатида чегаралар ёпилгани ва барча турдаги қатновлар тўхтатилгани оқибатида Россияда ишлаётган минглаб ўзбекистонликлар оғир вазиятга тушиб қолган эди.

Ўзбекистон ҳукумати Россиядаги ўзбекистонликларни олиб чиқиш учун бир қатор махсус рейсларни амалга оширган.

XS
SM
MD
LG