Ссылки доступа

Маданий мерос объектларига катта зарар етказганлар 7 йилгача қамалиши мумкин


Ўзбекистонда ҳимояга олинган моддий маданий мерос объектларига катта миқдорда зарар етказганларга нисбатан бундан буён 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Бунга оид қонун, Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Телеграм-канали маълумотига кўра, жорий йилнинг 15 февраль куни мамлакат президенти томонидан имзоланган.

Мазкур қонун билан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 132-моддасига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш “такроран ёки хавфли рецидивист томонидан”, “кўп миқдорда зарар етказган ҳолда”, “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган” бўлса, айбдорга нисбатан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши мумкин. Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган тақдирда, айбдор (ёки айбдорлар) 7 йилгача қамалиши эҳтимоли бор.

Ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган фуқаролар БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача), мансабдор шахслар эса БҲМнинг 5 бараваригача (1 миллион 350 минг сўмгача) миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG