Қайд этилишича, бу ҳақда Олмаотада Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши якунлари бўйича келишувга эришилган.
Йўловчилар учун Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш вақтида 72 соатдан кечиктирмай COVID-19 тести натижалари ёки «Мен COVID-19сиз саёҳат қиламан» иловаси орқали эмланганлик сертификатини олиши шарт бўлади.
2020 йилнинг 25 мартидан Қирғизистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши ва фавқулодда ҳолат жорий этилиши муносабати билан ички ва халқаро йўловчи қатновлари тўхтатилди. 2020 йил охирида ички йўловчи поездлари ҳаракати тикланди.