Ссылки доступа

Россия суди Крым.Реалии сайти муаллифини 6 йилга озодликдан маҳрум қилди


Россия томонидан аннексия қилинган Қрим суди «Крым.Реалии» мустақил журналисти Владислав Есипенкони 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Россия махсус хизматлари уни портловчи моддалар ишлаб чиқариш ва сақлашда айблади, деб хабар беради таҳририят мухбири.

Есипенко 2021 йил март ойида ҳибсга олинган, ФСБ уни Украина махсус хизматлари учун маълумот йиғишда гумон қилган. Кейинчалик уни портловчи мосламаларни ноқонуний ишлаб чиқаришда айблашди, махсус хизматлар ундан граната топилганини айтди.

Мустақил адвокатларга деярли бир ой давомида журналист билан учрашишга рухсат берилмаган. Аввалига у ўз айбига иқрор бўлди, бироқ кейин айтилган гапларидан қайтди. Унинг сўзларига кўра, уни айбига иқрор бўлиш учун қийноққа солган, жумладан электр токи билан.

Озод Европа/Озодлик Радиоси медиа корпорацияси президенти Жейми Флай Есипенкони ҳибсдан зудлик билан озод қилишни талаб қилди ва медиа корпорация Қримда ҳибсга олинган фрилансер томонидан билдирилган қийноқлардан ғазабланганини айтди.

Журналистни озод этишни АҚШ расмийлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам талаб қилган.

XS
SM
MD
LG