16 февраль куни Матча туман суди Озоди радиосига ҳукм ўтган ҳафта чиққанини маълум қилди. Маҳкумнинг исми ошкор этилмаган. Аввалроқ Рустам Тўйчиев вилоят энергия сотиш бошқармаси собиқ инспектори қўлидан жабр кўргани, у аҳолининг шикоятидан сўнг уни ишдан бўшатгани ҳақида хабар берилган эди. «Ушбу инспектор ишдан бўшатилганидан кейин Рустам Тўйчиевнинг ишхонасига кириб, ўзаро жанжаллашиб, инспектор бошлиқнинг кўкрагига пичоқ билан жароҳат етказган. Тўйчиев зудлик билан шифохонага етказилган», — деди воқеадан кейин манба.
Ҳужум қилган шахсга нисбатан одам ўлдиришга суиқасд моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Манбага кўра, судланувчининг адвокати суд ҳукми устидан кассация шикояти берган.
Рустам Тўйчиев бир муддат Матча тумани марказий шифохонаси тиббиёт ходимлари назоратида эди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, беморнинг соғлиғига жиддий зарар етказилмаган.