Ссылки доступа

Президент ваъдаси: Ўн кун ичида аҳолига 350 минг қўй ва эчки тарқатилади


Президент Шавкат Мирзиёев 16 февраль куни чорвачиликни ривожлантириш бўйича ўтказган йиғилишда ўн кун ичида аҳолига кооперация асосида 350 минг бош қўй ва эчки тарқатиб бериш тўғрисида топшириқ берди.

Президентнинг айтишича, аҳолига тарқатиладиган қўй ва эчки учун давлат бюджетидан 100 миллион доллар ажратилади.

Соҳа мутасаддилари вилоят ва туман ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда 67 та йирик қўй ва эчкичилик хўжаликларини ташкил этиши шарт. Вилоят ҳокимлари эса йил давомида чорвачилик соҳасида 150 минг аҳолини иш билан таъминлаши лозим.

Шавкат Мирзиёев бундан аввал аҳолига товуқ, ғоз ва ўрдак тарқатиб паррандачиликни ривожлантириш, томорқадан унумли фойдаланиш ортидан аҳоли фаровонлигини ошириш юзасидан қатор қарорларни қабул қилган.

Шу кунгача мазкур қарорлар оқибатида эришилган кенг қамровли ютуқлар тўғрисида жамоатчиликка ишонарли ҳисоботлар берилмади.

XS
SM
MD
LG