Ссылки доступа

Олтин сотиш бўйича рекорд қўйган Ўзбекистон декабрда олтин сотиб олувчи асосий давлатга айланди


Ўзбекистон 2021 йилнинг декабрида жаҳондаги йирик олтин харидорларидан бирига айланди. Бу ҳақда олтин олди -сотдисига иҳтисослаган World Gold Council маълум қилди.

Хабарда билдирилишича, Ўзбекистон декабрь ойида 8,4 тонна олтин сотиб олди. Бу билан у 10,1 тонна олтин сотиб олган Туркиядан кейинги иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринда эса 3,7 тонна олтин сотиб олган Ҳиндистон бормоқда.

Жаҳон олтин кенгаши (WGC) маълумотига кўра, Ўзбекистон 2020 йилнинг июль ойида 11,6 тонна олтин сотгиб, жаҳонда энг кўп олтин сотган мамлакатга айланган эди.

Давлат статистика қўмитаси 2022 йил январида Ўзбекистон 2021 йилда хориж давлатларига олтин сотишни қисқартиргани тўғрисида маълум қилганди. Расман билдирилишича, Ўзбекистон ўтган йили 4 миллиард 100 миллион долларлик олтин сотди.

Расмий маълумотларда Ўзбекистон 2020 йилда 5,8 миллиард долларлик, 2019 йилда эса 4,9 миллиард долларлик олтин сотгани қайд этилган.

Олтин экспорти Ўзбекистон савдо айланмасидаги асосий даромад манбаларидан биридир. Масалан, 2021 йилда Ўзбекистон хорижга 16,6 миллиард долларлик эскпорт қилган.

Унинг 4,3 миллиард доллари саноат товарлари, 4,1 миллиард доллари олтин, 2 миллиард доллари хизматлар, 1,3 миллиард доллари озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлардир.

XS
SM
MD
LG