“Ҳужумларнинг бошланғич нуқтаси Россия ва Хитойдан экани аниқланди. Сониясига тахминан 600 минг зарарли трафик пакети узатилган. Мутахассисларимиз тезкорлик билан бу ҳужумларни “қайтарди”. Аммо кейинги ҳужумлар Чехия ва Ўзбекистон орқали уюштирилди. Бу ҳужумлар ҳам “тўсилди”. Фойдаланувчилар учун ҳужум ҳаракатлари сезилмаган”, — деб билдирди Федоров Телеграм каналида.
Вазирнинг таъкидлашича, Украина Мудофаа вазирлиги, Қуролли кучлар, “Приватбанк” ҳамда “Ошадбанк”нинг сайтлари DdoS ҳакерлик ҳужумларига учраган.