Ссылки доступа

Ўтган йили Ўзбекистонга келган хорижликларнинг 85 фоизи яқинларини йўқлаш учун ташриф буюрган


Ўзбекистонга ўтган йили туризм мақсадида келган чет эллик фуқаролар сони 1 миллион 881 минг 350 кишини ташкил этган, бу 2020 йили мамлакатга ташриф буюрган хорижликлар сонидан 377 минг 220 кишига кўпдир.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг январ-декабр ойларида Ўзбекистонга келган хорижий фуқаролардан 1 миллион 600 минг нафари қариндошларни йўқлаш мақсадида келган.

Бундан ташқари, ўтган йили Ўзбекистонга дам олиш учун 155 минг нафар, хизмат юзасидан 60 минг 700 нафар, даволаниш мақсадида 32 минг 400 нафар, тижорат учун 13 минг 600 нафар, ўқиш мақсадида эса 6 минг 400 нафар хорижлик ташриф буюрган.

XS
SM
MD
LG