Ссылки доступа

Россиянинг Украинага таҳдиди АҚШда бензин қимматлашувига сабаб бўлди


АҚШ президенти Жо Байден

Россиянинг Украинага бостириб кириши эҳтимоли бензин нархи кескин ошиб кетиши муқаррарлиги важидан АҚШ президенти Жо Байден ва Демократик партия учун жиддий муаммога айланиши мумкин, дея огоҳлантирмоқда америкалик экспертлар.

Россия қўшинларининг Украина чегаралари яқинида жамланиши сўнгги ҳафталарда нефть нархининг тўхтовсиз ўсишига ва сўнгги етти йилда энг юқори даражага етишига олиб келган. Бензин баҳоси йил давомида 40 фоизга ва сўнгги ойда 6 фоизга ошган. Ҳозирда АҚШда мазкур ёқилғи турининг бир литри қарийб бир доллардан сотилмоқда. Россия-Украина ҳарбий можароси юз берган тақдирда Россиядан нефть етказиб бериш хавф остида қолиши мумкин.

Президент Байден 15 февралдаги чиқишида унинг маъмурияти бензин нархи ошишини тўхтатиш учун тасарруфидаги барча куч ва воситаларни ишга солишига америкаликларни ишонтирган.

“Биз энергетика бозоримизга бўлаётган босимни камайтириш чораларини кўряпмиз”, деган президент. Бироқ ҳукумат қисқа муддатли истиқболда бензин баҳосини тутиб туриш имкониятига эга эмас. Ўтган йили ноябрь ойида давлат стратегик захираларидаги нефтнинг бир қисми бозорга чиқарилиши нархларни атиги бир неча ҳафта ўсишдан тўхтатиб турганди, холос. JPMorgan банки башоратига кўра, нефтнинг бир баррели 125 долларгача кўтарилиши мумкин.

Сўров натижаларига мувофиқ, америкаликларнинг 85 фоизи озиқ-овқат ва бензин сезиларли даражада қимматлашганини қайд этишган. 10 фоиз респондент эса бензин ва ёқилғи қимматлигини ҳукумат ҳал этиши лозим бўлган асосий муаммо сифатида кўрсатган.

XS
SM
MD
LG