Ссылки доступа

Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари Россия пенсиясини олишлари мумкин


Трудовые мигранты в аэропорту Душанбе в первые недели возобновления авиасообщения с Россией, май 2021 года

Москва ва Душанбе меҳнат муҳожирларини пенсия билан таъминлаш бўйича келишиб олдилар, бироқ ҳужжат икки давлат парламентлари томонидан ҳали ратификация қилинмаган, деди «Озоди» радиосига ҳукумат ҳузуридаги Тожикистон Ижтимоий суғурта ва пенсиялар агентлиги.

Тожикистон ва Россия ўтган йилнинг сентябрь ойида меҳнат муҳожирларининг пенсия таъминоти масалаларини тартибга солиш бўйича келишув лойиҳасининг барча жиҳатлари бўйича келишиб олган эди, деди Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Ижтимоий суғурта ва пенсия агентлиги масъул ходими Даврон Вализода 16 февраль куни Озоди радиосига. Бироқ, унинг сўзларига кўра, келишув ҳали икки давлат парламентлари томонидан ратификация қилинмаган.

Ҳужжатга кўра, мигрант расман ишлаган ва пенсия жамғармасига пул ўтказган давлат кейинчалик унга пенсия тўлайди.

Бироқ, Россияда ишлаётган барча меҳнат муҳожирлари ижтимоий пенсия олишга умид қила олмайди. Мутахассисларнинг фикрича, агар мигрант Россияда ишлаш учун оддийгина патент миқдорини тўласа, бу келажакда у ерда пенсия олиши мумкин дегани эмас. Патент билан бир қаторда иш берувчи билан келишув, меҳнат дафтарчаси ва ШҲСР (шахсий ҳисобнинг суғурта рақами) бўлиши керак. Ва иш берувчи Россия Пенсия жамғармасига ишлайдиган мигрант учун ойлик суғурта мукофотларини тўлаши керак.

«Шартномага кўра, Россияда расман ишлаётганда ходим қайси давлатда – Россиядами ёки Тожикистонда пенсия олишни ўзи танлаши мумкин. Агар мигрант икки фуқароликка эга бўлса, у доимий яшаш жойи бўйича ҳам рус, ҳам тожик ижтимоий пенсия олишига ишониши мумкин», деб тушунтирди Вализода.

Тожикистонлик муҳожирлар бир неча йиллардан бери Россияда ишлаб юриб, пенсия масаласи ҳал этилмаса, кексаликда уларни нима кутаётганини билмаслигидан шикоят қилиб келади.

Ҳар йили юз минглаб Тожикистон фуқаролари иш излаб Россия Федерациясига боради. Тожикистон Республикаси Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда 481 мингга яқин Тожикистон фуқароси Россияга ишлаш учун республикани тарк этган.

XS
SM
MD
LG