Унга кўра, иш Бишкекнинг Ленин тумани прокуратураси томонидан қўзғатилган.
«Мен Ленин тумани прокурори томонидан Қозоғистонда Викрам Рузахуновнинг қийноқлар қўлланилиши факти бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳақида расмий тасдиқ олдим. Бу дегани, агар Қозоғистон расмийлари Викрамни қийнаганларни жазоламаса, бизнинг расмийлар уларни топиб, жазолаши керак», — деб ёзади адвокат.
Ҳозирча прокуратурадаги маълумотни тасдиқлашнинг имкони бўлмади.
Аввалроқ Қирғизистон Омбудсман институти Қозоғистонда Қирғизистоннинг икки фуқароси – Викрам Рузахунов ва Чўлпонбек Сидиқовга нисбатан қийноқлар қўллаш факти бўйича жиноий ишлар қўзғатилгани ҳақида хабар берган эди.
Қозоғистонда шу йилнинг январь ойида юз берган тартибсизликлар чоғида ўн нафар қирғизистонлик қўлга олинган эди. Бундан ташқари, Қирғизистон Республикасининг икки фуқароси ҳалок бўлган. Ҳибсга олинганлар орасида таниқли мусиқачи Викрам Рузахунов ҳам бўлган.