Ссылки доступа

Қозоғистонда Назарбоевнинг рафиқаси жорий қилган «Ўзликни англаш» дарси мажбурий мактаб ўқув дастуридан олиб ташланди


Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг рафиқаси томонидан киритилган «Ўзликни англаш» дарсини мажбурий мактаб ўқув дастуридан олиб ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар департамент матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

2022 йил сентябрь ойидан бошлаб ўқув режасини янгилаш доирасида ушбу фанни танлаш асосида ўқитиладиган дарслар рўйхатига ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу фан мактаб ўқув дастурида 2009 йилда пайдо бўлган, уни яратиш ташаббускори собиқ президентнинг рафиқаси Сара Назарбоева бўлган. Лойиҳа веб-сайтида айтилишича, унинг мақсади «баркамол, маънавиятли шахс — ўз билим ва кўникмаларини амалга оширишга қодир шахсни шакллантириш».

Нурсултон Назарбоев 2019 йилда президентликдан кетганидан кейин ҳам мамлакатни бошқаришда муҳим роль ўйнашда давом этди. У Хавфсизлик Кенгаши ва Қозоғистон халқи Ассамблеясини бошқарган. 2021 йил апрелида Назарбоев ассамблея раиси ваколатларини Тоқаевга топширди.

Январь воқеалари чоғида Тоқаев Хавфсизлик кенгаши раҳбари лавозимини эгаллаганини эълон қилган эди. Шундан сўнг Назарбоев муносиб дам олаётганини ва “Тўқаев тўлиқ ҳокимиятга эга» эканини айтди.

28 январь куни Қасим-Жомарт Тоқаев 1999 йилда ташкил этилганидан бери Назарбоев бошқариб келаётган ҳукмрон «Нур Отан» партияси раиси бўлди.

XS
SM
MD
LG