Ссылки доступа

Самарқандга Фазлиддин Умаров ҳоким бўлди


Самарқанд шаҳрига Фазлиддин Умаров ҳоким этиб тайинланди. Унинг номзоди 17 февраль куни бўлиб ўтган Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида тасдиқланди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур тайинловгача Фазлиддин Умаров Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари –Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимида ишлаб келган.

Сессияда шаҳарнинг аввалги ҳокими Бобурмирзо Облақулов ўз аризасига асосан лавозимидан бўшатилган. У “бошқа ишга ўтиши муносабати билан” ариза ёзган. Аммо расмий хабарда Облақулов қайси ишга ўтказилгани тўғрисида хабар берилмади.

XS
SM
MD
LG