Ссылки доступа

Ҳар йили камида юз нафар божхона ходимига уй-жой ва ипотека берилади


Жорий йилда уй-жойга эҳтиёжи бор божхона ходимларидан 100 нафари ва ҳар йили камида яна шунчадан ходим имтиёзли ипотека билан таъминланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 17 февралда ўтказган йиғилишда кўрсатма берди.

Президентнинг таъкидлашича, Олот, Гулистон, Термиз ва бошқа ҳудудлардаги олис постларда ишлайдиган ходимлар учун хизмат уйлари барпо этилади.

Бундан ташқари божхона ходимлари ва уларнинг фарзандлари учун олий ўқув юртларига киришда алоҳида квота ажратилади.

Йиғилишда бугунги кунда божхона органларида аёлларнинг улуши бор-йўғи 8 фоизни ташкил этиши ҳам қайд этилган.

Президент фикрича “соҳада адолат, ҳалоллик ва тартибни жорий қилиш” учун божхонада келгуси икки йилда аёл ходимлар улушини камида 2 баробарга ошириш зарур.

XS
SM
MD
LG