Ссылки доступа

Озодлик радиоси Европа суди Россияни жазолаши учун ҳаракатни давом эттирмоқда


Штаб-квартира РСЕ/РС в Праге
Штаб-квартира РСЕ/РС в Праге

“Радио Свободная Европа/Радио Свобода” МЧЖ ва унинг бош директори ширкатнинг рус тилидаги журналистик лойиҳаларини “хорижий агент ОАВлар” реестрига киритган Россия ҳукумати устидан йўлланган шикоятни мазмунан кўриб чиқишни сўраб Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига ариза топширди.

Ариза Европа суди тартиб-таомилига биноан, Россия ҳукуматининг RFE/RL медиаширкатига қарши тегишли даъвосига жавобан берилган – мазкур даъво Бош прокуратура томонидан уч ой муқаддам Страсбургга йўлланган эди. 2021 йил июнда Европа суди RFE/RLнинг бир ой аввал топширилган аризасига устиворлик мақомини берган.

Янги ҳужжатда медиаширкат “хорижий агентлар”га доир қонун ҳам, унга мувофиқ белгиланган санкциялар ҳам Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг фикр эркинлигига оид 10-моддасига зидлигини кўрсатган.

Аризада Россияда журналистик фаолият олиб бориш учун шарт-шароит ёмонлашгани, ҳукумат RFE/RLдан Алексей Навальний жамоаси ва “исталмаган ташкилот” деб топилган “Проект” лойиҳасининг аксилкоррупциявий суриштирувларига бағишланган 70 та хабар ва мақолаларни ўчиришни талаб қилаётгани ҳақида сўз юритилган.

RFE/RL президенти Жейми Флай “Кремль ахборотни буткул жиловлашга интиларкан, журналистикани жиноятга тенглаштиришга ва Россия журналистларига “сотқин” тамғасини босишга уринмоқда” эканини таъкидлаб, Европа судини “Озодлик журналистлари ва Россиянинг барча фуқароларининг тамал ҳуқуқларини поймол қилаётган “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунлар” ҳуқуқий жиҳатдан легал саналиш-саналмаслиги ҳақида қарор чиқаришга чақирган.

RFE/RLнинг рус хизмати ва рус тилидаги бошқа лойиҳалари 2017 йилда “хорижий агент ОАВлар” реестрига тиркалган. Ўтган йилнинг январидан бери “Роскомнадзор” “Радио Свободная Европа/Радио Свобода” МЧЖга нисбатан “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунчилик бузилишига доир 1000 дан зиёд баённома тузган. Ушбу баённомалар асосида суд айни пайтгача қарийб 1 миллиард рубллик жарима тайинлаб қарор чиқарган. Россия судлари RFE/RLнинг ушбу қарорлар устидан апелляция шикоятини қабул қилмагач, медиаширкат Европа судига мурожаат қилган.

XS
SM
MD
LG