Ссылки доступа

Тожикистон жанубидаги ёқилғи қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 13 киши жабрланди (видео)

Пожар на АЗС в Яванском районе

Хатлон вилоятининг Қубодиён туманидаги ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида содир бўлган портлаш оқибатида бир неча киши жабрланди.

“Ориё нефть» компаниясига қарашли ёқилғи қуйиш шохобчасида 21 февраль куни соат 15:04 да ёқилғи солинган бакнинг портлаши натижасида ёнғин содир бўлган, деб хабар бермоқда Тожикистон ИИВ матбуот хизмати.

Ёнғин жойига олтита ўт ўчириш бригадаси сафарбар этилган. Ёнғин майдони тахминан 280 квадрат метрни ташкил этди. «Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг тезкор чора-тадбирлари натижасида ёнғиннинг турар-жой биноларига ўтишининг олди олинди», — дейилади ҳуқуқ-тартибот идораси хабарида.

Ёқилғи қуйиш шохобчасидаги портлаш пайтида 13 киши жароҳатланган ва куйган. Шунингдек, 7 та автомашина жиддий шикастланган, 2 бош қорамол нобуд бўлган, деб хабар беради ИИВ матбуот маркази.

Жароҳат олган фуқаролар, хусусан, Қубодиён туман марказий касалхонасига ётқизилган. Тиббиёт муассасаси бош шифокори Оймурод Холматовнинг Озоди радиосига айтишича, уларга 6 нафар жабрланганлар келтирилган, улардан бирининг аҳволи оғир. Унинг сўзларига кўра, жароҳатланган ва куйганлар бошқа шифохоналарга етказилган. «Менга маълум бўлишича, портлаш оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган», — деди Холматов.

Қубодиён вилояти Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси штаб бошлиғи Рустам Қорахонов аввалроқ Озоди радиосига маълум қилишича, Қубодиён ва унга яқин туманлардан бир неча ўт ўчириш отрядлари портлаш жойига сафарбар этилган. Қорахоновнинг сўзларига кўра, ёнғин келиб чиқиш сабаблари ҳозирча номаълум.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ёнғинга ёқилғи солинган контейнернинг портлаши сабаб бўлганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG