Ссылки доступа

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктида 180 га яқин юк машинаси навбатда турибди (видео)


Қирғизистон-Қозоғистон чегарасининг «Ақ-Тилек – йўл» назорат-ўтказиш пунктида 180 га яқин юк машинаси чегара назорати учун навбатда турибди.

Ушбу маълумотларни Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг ахборот ва коммуникациялар бўлими 22 февраль куни соат 9:30 ҳолатига кўра тарқатган. Агентлик маълумотларига кўра, шулардан 60 таси юк учун жўнатиш ҳужжатларини кутмоқда.

Шу билан бирга, Чегара хизмати «ушбу назорат-ўтказиш пунктида автотранспорт воситаларининг тўпланиши юк ташиш ҳажмининг кўпайиши билан боғлиқ», Қирғизистон-Қозоғистон чегарасининг бошқа ўтказиш пунктларида фуқаролар ва автомашиналарнинг тўпланиши қайд этилмаганини таъкидлади.

Вазирликнинг эслатишича, бўш юк машиналари Қирғизистондан Қозоғистонга «Кен-Булун» – йўл назорат пункти орқали чиқиб кетиши мумкин.

Ўтган ҳафта Қирғизистон Республикаси Қозоғистон чегарасида товарларни текширишда муаммолар борлигини маълум қилди. Юк ташувчилар Қозоғистон божхоначилари назорат-ўтказиш пунктларида «асоссиз» текширувлар ўтказаётганини айтишди.

Кейинроқ икки давлат ҳукуматлари вакиллари учрашувлар ўтказиб, реал вақт режимида чегарадаги вазиятни кузатиб бориш, ташилаётган товарларни электрон ҳисоб-фактуралар (ЭҲФ) билан таъминлашга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИ) 2010 йилда Беларус, Қозоғистон ва Россиянинг божхона иттифоқи сифатида ташкил этилган. 2015 йилда Қирғизистон ва Арманистон ташкилотга аъзо бўлди. ЕОИИга аъзо мамлакатлар учун фуқаролар, товарлар ва капиталнинг эркин ҳаракатланиши, шунингдек, божхона тўсиқларининг йўқлиги қоидалари мавжуд.

XS
SM
MD
LG