Ссылки доступа

Тожикистондаги АЁҚШ портлашида жароҳат олганлардан бири вафот этди


Қубодиён туманидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида юз берган портлаш ва ёнғинда жабр кўрганлардан бири вафот этди. 22 февраль куни Озоди радиосига Қубодиён тумани ҳокимлигидаги манбанинг айтишича, Холёр Нурматов 41 ёшда бўлган.

21 февраль куни Қубодиён туманида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида ёнғин келиб чиқди. Бахтсиз ҳодиса оқибатда 14 киши, жумладан, аёллар яраланган. Жароҳатланганлардан икки нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

“Ориё нефть» компаниясига қарашли ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин 21 февраль куни соат 15:04 да ёқилғи солинган бакда портлаш натижасида содир бўлган», — дея хабар бермоқда Тожикистон ИИВ матбуот хизмати. «7 та машина жиддий шикастланган, 2 бош қорамол нобуд бўлган».

Қубодиён вилояти Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси штаб бошлиғи Рустам Қорахонов аввалроқ Озоди радиосига ёнғин келиб чиқиш сабаблари ҳозирча номаълум эканини айтган эди. Ички ишлар вазирлиги ҳам «ҳодиса сабаблари, айбдорлари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда», деб жавоб берди.

Аввалроқ Хатлон вилоятидаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида бир неча бор портлашлар содир бўлган, натижада яқин атрофдаги уйларга моддий зарар етган, одамлар жароҳатланган.

2017 йилнинг ёзида Бохтар (ҳозирги Кушониён) шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида рўй берган портлаш натижасида Сарбанд (ҳозирги Левакант) шаҳар Бўхтуробод маҳалласида яшовчи 35 ёшли Алихон Малахов вафот этган эди. 20 дан ортиқ одам, асосан, воқеа жойига туташ уйларнинг аҳолиси жароҳатланган.

XS
SM
MD
LG