Ссылки доступа

Путин Украинадан Қрим аннексиясини тан олишни ва қуролсизланишни талаб қилмоқда


Россия президенти Владимир Путин Москвадаги матбуот анжуманида Украина ва Россия ўртасидаги можарони ҳал қилиш учун Украина Россиянинг Қримни аннексия қилганини тан олиши ва НАТОга аъзо бўлишдан бош тортиши керак» деди.

Путин шунингдек, Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятлари чегараларидаги «ДХР» ва «ЛХР» деб аталувчи ҳудудларни тан олганини айтди. Ҳозиргача Россия «ДХР» ва «ЛХР» чегарасини қай тартибда тан олгани аниқ эмас. «ДХР» ва «ЛХР»даги россияпарастлар мазкур вилоятларнинг бир қисминигина назорат қилади. Бу вилоятларнинг асосий ҳудудлари Украина назоратида.

«Чегараларга келсак, биз қайси чегаралар доирасида бу республикаларни тан оламиз. Биз уларни тан олдик, яъни биз уларнинг барча асосий ҳужжатларини, жумладан, Украина таркибида бўлган вақтда ёзилган Конституцияни ҳам тан олдик. Лекин биз барча баҳсли масалалар Киев расмийлари ва республикалар раҳбарияти ўртасидаги музокаралар чоғида ҳал бўлади, деб ҳисоблаймиз», — деди Путин.

Аввалроқ, 22 февраль куни Федерация кенгаши Владимир Путинга Донбасдаги вазият муносабати билан Россия армиясидан хорижда фойдаланишга рухсат берган эди.

21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин аввалига Россия «ДХР» ва «ЛХР» деб аталувчи давлатлар мустақиллигини тан олганини, кейин эса Россия қўшинлари Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар назорати остидаги ҳудудларга киришини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG