Ссылки доступа

Боткен вилоятидаги ҳарбий хизматчилар учун бир ойлик хизмат муддати икки ой деб ҳисобланади


Боткен вилоятидаги бир ойлик хизмат муддатини икки ой деб ҳисоблашга қарор қилинди. Бу ҳақда 22 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров Боткен вилоятида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.

У жорий йилда бюджет маблағлари ҳисобидан замонавий ҳарбий техника харид қилингани ва ҳарбий хизматчиларнинг ойлик маошлари оширилганини таъкидлади.

«2021 йил май ойидан бошлаб Мудофаа вазирлиги чегарачилари ва ҳарбий хизматчиларининг иш ҳақи 50-70 фоизга оширилди. Жорий йилнинг январь ойидан бошлаб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Жазоларни ижро этиш давлат хизматининг Қўриқлаш ва конвой бўлими ҳарбий хизматчиларининг лавозим маошлари 50-70 фоизга оширилди. Натижада барча куч тузилмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг маошларини тенглаштиришга эришдик», — деди Вазирлар Маҳкамаси раҳбари.

Боткен вилояти Тожикистон билан чегарадош. Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара узунлиги 970 километрга етади, уларнинг 519 таси аниқланган, қолган қисми аниқланмаган. Қирғизистоннинг Боткен вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ўртасидаги участкалар мунозарали бўлиб, қишлоқлар, ҳатто баъзан икки республика аҳолисининг уйлари яқин жойда жойлашгани чегара чизиғини аниқлашни қийинлаштиради.

XS
SM
MD
LG