Қайд этилишича, Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифини Мўйноқдан бошлайди. “Ташриф ҳам, аввалгилардан фарқли равишда, уч кун бўлади”, дейилган хабарномада.
Оролбўйи ҳудудини биргаликда ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон туманлари биттадан вилоятга бириктирилганини эслатган президент матбуот хизмати “шу боис бу ерга Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимлари ҳам келган”ини, ҳокимлар ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича тақдимотлар ўтказишини қўшимча қилган.