Ссылки доступа

Қирғизистон 2021 йилда донорлардан қарийб 448 миллион доллар олган


2021 йилда Қирғизистон халқаро донор ташкилотлардан қарийб 38 миллиард сом (447 миллион 585 минг 394 доллар) олган. Бу ҳақда Озодликка мамлакат Молия вазирлигининг халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Нурбек Ақжўлов маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ташқи маблағлар мамлакатга икки йўналишда кириб келади: йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат инвестициялари ва бюджетни қўллаб-қувватлаш учун.

«2021 йилда донорлар маблағлари ҳисобидан бюджетни қўллаб-қувватлашга 11,4 миллиард сом йўналтирилди. Йирик лойиҳаларга 26,4 миллиард сом жалб этилди. Шундан 17,9 соми кредит, 8,5 миллиард соми грант», — деди Ақжўлов.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, Қирғизистон Республикасининг давлат қарзи 436 миллиард 270,7 миллион сом ёки 5 миллиард 147,2 миллион долларни ташкил қилади. Бу маблағнинг катта қисми мамлакат ташқи қарзига тўғри келади – 364 миллиард сом ёки 4 миллиард 294,5 миллион доллар.

Шу билан бирга, ташқи қарзлар таркибида кредитларнинг катта улушини Хитой Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) кредитлари ташкил этади – 152 миллиард 375,6 миллион сом ёки 1 миллиард 797,7 миллион доллар (41,9 фоиз).

XS
SM
MD
LG