Ссылки доступа

Туркманистон президентлигига номзодларни рўйхатга олиш якунланди


Урны для бюллетеней на выборах. Туркменистан, 2012 (иллюстративное фото) 
Урны для бюллетеней на выборах. Туркменистан, 2012 (иллюстративное фото) 

Туркманистонда март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида мамлакат президентлигига номзодларни кўрсатиш ва рўйхатга олиш босқичи якунланди.

Қонунга кўра, номзодлар сайловчилар билан сайловолди ташвиқоти учрашувларини ўтказади, деб хабар беради Туркманистон Сайлов ва референдум ўтказувчи марказий комиссияси сайти.

Сешанба куни Марказий сайлов комиссияси олий давлат лавозимига Ашхобод ва Тошҳовуз вилоятидан ташаббускор гуруҳлар томонидан кўрсатилган яна икки номзодни рўйхатга олди. Туркманистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институти илмий ишлар бўйича проректори Хидир Нуннаев ва Туркманистон Демократик партияси вилоят қўмитаси раиси Мақсат Одешовга Президентликка номзоднинг гувоҳномалари топширилди.

Бу билан номзодларни рўйхатга олиш якунланди, дея хабар беради МСК сайти. Шу тариқа, март ойида Туркманистонда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президентлик сайловларида саккиз нафар номзод сайловчилар овози учун курашади.

МСК бешта вилоят ва Ашхободдан иборат ташаббус гуруҳларидан олти нафар номзодни рўйхатга олди. Демократик, Аграр ҳамда Саноатчилар ва тадбиркорлар партиясидан яна уч нафар номзод рўйхатга олинган.

Туркманистонда муддатидан олдин сайловлар 12 мартга белгиланган. Амалдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов унда иштирок этишни режалаштирмаяпти. 11 февраль куни 15 йилдан бери президентлик қилган Туркманистон раҳбари бу лавозимни ёш раҳбарга топшириш нияти борлигини маълум қилди.

Кўрсатилган номзодлар орасида президентнинг 40 ёшли ўғли, Туркманистон Демократик партиясидан кўрсатилган Бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов ҳам бор.

Что Бердымухамедов сделал за 15 лет правления и в каком состоянии он передает страну
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:41 0:00

XS
SM
MD
LG