Ссылки доступа

Қозоғистон мусулмонлар идораси мусулмонларга криптовалютадан фойдаланишни тақиқлади


Қозоғистон мусулмонлар идораси мусулмонларга криптовалютадан фойдаланишни тақиқлади.

Диний идора бу қарорга учта сабабни келтирмоқда. Биринчидан, шариатга кўра, ҳар қандай пул давлат томонидан чиқарилиши ва ҳимоя қилиниши керак.

«Биткоин миллий валюта эмас. Бу давлат идоралари томонидан кафолатланган ва молиявий қонунчилик ва реал активлар билан ҳимояланмаган марказлаштирилмаган виртуал пулдир. Ҳар қандай вақтда унинг бозори кескин кўтарилиши ёки кескин пасайиши мумкин. Одамлар эса бундан азият чекиши мумкин», — дейди идора пресс релизида.

Иккинчидан, мамлакат Мусулмонлар идораси таъкидлаганидек, биткоин жараёнлари кўпинча ёпиқ эшиклар ортида амалга оширилади, бу эса «шариат томонидан тақиқланган фирибгарликка олиб келади». Учинчидан, биткоин валюта ёки товар сифатида масъул томонларнинг назорати остида эмас, бу эса «ички иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатиши ва жамиятни беқарорлаштириши» мумкин.

Кембриж университети маълумотларига кўра, Қозоғистон биткоин майнинги бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади, мамлакат улуши 18,1% ни ташкил этди.

XS
SM
MD
LG