Ссылки доступа

Аҳолига 1 мартдан бошлаб очиқ ҳавода ниқоб тақмасликка рухсат берилади


Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб фуқароларнинг очиқ ҳавода ниқоб тақмаслигига рухсат берилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, бундай қарор Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида қабул қилинган.

Республика махсус комиссияси йиғилишида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари камаяётгани боис аввал жорий этилган муайян чекловларни олиб ташлаш масалалари кўриб чиқилган.

Айни пайтда, ижтимоий масофасини таъминлаш қийин бўлган жойларда, жумладан, жамоат транспортида, йирик савдо дўконларида, таълим муассасаларида, давлат ва нодавлат идораларида, масжидлар, театр, кинотеатр, музей, санъат саройлари, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва бошқа одамлар гавжум жойларда ниқоб тақиш тавсия этилди.

Соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиёт ходимларининг, улар коронавирус билан касалланганлар билан алоқада бўлишидан қатъи назар, ниқоб тақиши талаби сақлаб қолинди.

XS
SM
MD
LG