Ссылки доступа

Бухорода ИИБ жанжал ортидан бир аёлнинг иккинчисини машинасида уриб кетганини текширмоқда


Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани Хўжалар маҳалласида жойлашган Пойкент савдо мажмуаси олдидаги жанжал ортидан бир аёлнинг иккинчисини ўз автомобили билан уриб кетгани юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумот тарқатди.

ИИБ вакилларига кўра, ҳодиса (аввалроқ бунга оид видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди - таҳр.) жорий йилнинг 21 февраль куни соат 13:50 да рўй берган. Қайд этилишича, Ш. исмли аёл ўзи бошқараётган Spark русумли автомашинаси билан С.К. исмли аёлни уриб юбориб, тан жароҳати етказган.

Қоракўл тумани “Ички ишлар бўлими томонидан олиб борилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят Ички ишлар бошқармаси ва туман прокуратураси томонидан назоратга олинган”, дейилган ИИБ хабарномасида бухоролик тартиб посбонлари суриштирув якуни юзасидан қўшимча маълумот тарқатишга ваъда берганлар.

XS
SM
MD
LG