Ссылки доступа

Путин Украинага уруш эълон қилди. Бутун мамлакат бўйлаб портлашлар эшитилмоқда, Зеленский Украинада ҳарбий ҳолат жорий қилди


Города в Украине, по которым были нанесены 24 февраля российские удары
Города в Украине, по которым были нанесены 24 февраля российские удары

Москва вақти билан эрталаб соат бешларда Россия телеканаллари Россия президенти Владимир Путиннинг мурожаатини намойиш қила бошлади. У ярим соатлик нутқида Россия армияси Украина армияси билан қуролли тўқнашувга киришганини эълон қилди.

«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 51-моддасига мувофиқ, Федерация Кенгашининг санкцияси билан мен махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилдим. Биз Украинани демилитаризация ва денатификация қиламиз», — деди Путин.

Настоящее Время телеканали Москва ва Киевда эрталаб соат 8 дан бошлаб Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақида махсус кўрсатувни намойиш этади:

Украина президенти Владимир Зеленский бутун Украина бўйлаб ҳарбий ҳолат эълон қилди. У Россия Украина ҳарбий ва чегара инфратузилмасига зарба берганини тасдиқлади.

«Украинанинг барча фуқароларини уйда қолишга чақираман. Армия ишлаяпти. Биз ишлаяпмиз. Ваҳима қилманг. Биз кучлимиз, биз ҳамма нарсага тайёрмиз. Биз ғалаба қозонамиз. Украинага шон-шарафлар».

Путин «тинч аҳолига, жумладан, Россия Федерацияси фуқароларига қарши кўплаб қонли жиноятлар содир этганларни» жавобгарликка тортишга ваъда берди.

У украиналик ҳарбий хизматчиларга мурожаат қилиб, қуролларини ташлашга чақирди. Таслим бўлганларга ўз оилаларига қайтиш имконияти ваъда қилинади. «Қон тўкилиш учун барча жавобгарлик Украина режимининг виждонида», — дея қўшимча қилди Путин.

Унинг нутқи билан бир вақтда, Москва вақти ва Киев вақти билан 5:50 дан бошлаб, украиналик журналистлар Киев, Харков, Одесса, Краматорск, Бердянск ва бошқа шаҳарларда портлашлар ва ракеталардан фойдаланиш ҳақида хабар беришди.

Киевда сиреналар ишлай бошлади. Пойтахт маъмурияти эълон қилган хабарда пойтахт аҳолисини сиреналар янграган вақтда панага ўтишларига чақирилди. Украина пойтахтида Позняков ва Троешчина аҳолиси томонидан портлашлар эшитилди, шунингдек, Борйспол аэропорти яқинида ҳам портлаш ва отишма овозлари эшитилди.

Гувоҳлар, шунингдек, Донбасда россияпарастлар томонидан кучли ўққа тутилгани ва бутун Украина бўйлаб ҳарбий объектларга ҳужум қилингани ҳақида хабар бермоқда.

Отишма бошланганидан кейин Украина ҳаво ҳудудини ёпганини эълон қилди.

«Фуқаро авиацияси учун авиация хавфсизлиги хавфи юқори бўлганлиги сабабли, Украина Ҳаво кодекси ва Украина ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ, Украина ҳаво ҳудудини фуқаролик ҳаво ҳудудидан фойдаланувчилар учун ёпиш бўйича шошилинч чоралар кўрилди.

Путиннинг баёноти эфирга узатилар экан, Нью-Йоркда БМТ бош котиби иштирокида ташкилот Хавфсизлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Хавфсизлик Кенгаши аъзолари ҳарбий ҳаракатлар эълон қилинган пайтда Россияни тинчликка чақиришда давом этишди. БМТ Бош котиби Россиянинг Украинага бостириб киришига қарши чиқди.

Украина вакили Россияни БМТдан чиқаришга чақирди.

АҚШ президенти «Украинага ҳеч қандай сабабсиз ва асоссиз ҳужум» ҳақида махсус баёнот берди.

Путин Украина ҳақидаги баёнотида 1990 йилларда Белграднинг бомбардимон қилинишини, шунингдек, Ливия ва Ироқдаги кейинги урушларни эслади.

Чоршанба куни кечқурун Россия давлат идоралари «ДХР» ва «ЛХР» деб аталувчи давлатлар раҳбарлари Путинга ҳарбий ёрдам сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабар беришди.

XS
SM
MD
LG