Ссылки доступа

Украина дастлабки қурбонлар ҳақида маълумот берди


Мариуполь, 24 февраля 2022 года

Россия томонидан уюштирилган ракета ҳужумларида Украина Қуролли Кучларининг 40 нафардан кўпроқ аскари ҳалок бўлди ва бир неча ўн аскар яраланди. Бу ҳақда Украина президенти маслаҳатчиси Алексей Арестович Киевда ўтган брифингда хабар берди.

Бундан аввал “Медиазона” ҳарбий қисми бомбардимон қилинган Одессада 6 киши, Мариуполда 1 киши ҳалок бўлганини хабар қилганди.

Украина Ички ишлар вазирлиги Россия ҳужумидан шу соатгача 7 аскар ҳалок бўлгани ва 15 аскар яраланганини билдирди. Шунингдек, 20 аскар бедарак кетган.


Украина чегара хизмати Херсон вилоятида уч украин чегарачиси ҳалок бўлганини билдирди. Чегара хизмати Россия ракеталар ва вертолётлар билан ҳужум қилаётганини маълум қилди.

Украина Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Россия отган бомбадан Харьков вилоятида кўп қаватли уй вайрон бўлганини, ҳужум пайтида бир ўсмир ҳалок бўлганини хабар қилди. Вайрон бўлган уйда яшовчилар эвакуация қилинди.

XS
SM
MD
LG