Ссылки доступа

Украинадаги ҳарбий воқеалар «дарҳол» Марказий Осиё давлатларининг миллий валютасига таъсир қилди


Нацбанк Казахстана
Нацбанк Казахстана

Қозоғистон Миллий банки тенге курсини қўллаб-қувватлаш учун ярим кун ичида 104 миллион доллар сарфлади.

Регулятор матбуот хизмати хабарига кўра, бу қарор «геосиёсий вазият сезиларли даражада ёмонлашганда ташқи сектордан хатарларни реализация қилиш фонида нархлар барқарорлигини сақлаш зарурати билан боғлиқ».

Қозоғистонда кун давомида валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар қимматлашда давом этди ва куннинг иккинчи ярмидаги биржа савдолари якунларига кўра, доллар курси 465,9 тенгени ташкил қилди. Кун давомида тенгенинг тушиши 28 пунктни ташкил этди. 24 февраль куни эрталаб расмий курс 437 тенге эди.

Қирғизистон Миллий банки ҳам ташқи ва ички валюта бозоридаги вазиятга изоҳ берди. Миллий банк хабарида таъкидланишича, Украинадаги воқеалар муносабати билан ҳамда АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан Россияга қарши қўлланилиши мумкин бўлган санкциялар ҳақидаги маълумотлар фонида Россия рубли курсининг юқори ўзгарувчанлиги ташқи молия бозорларида кузатилмоқда. Бу ички валюта бозорида доллар курсининг ошишига олиб келди. Миллий банкнинг фикрича, бунга «кўп жиҳатдан психологик омиллар ва бозор иштирокчиларининг умидлари сабаб бўлмоқда».

«Миллий банк» банк ҳамжамияти вакиллари билан мавжуд вазият ва юзага келиши мумкин бўлган хатарларнинг олдини олиш масалаларини муҳокама қилди. «Украина атрофидаги инқироз фонида ички валюта бозорида долларга талаб ортиб бормоқда. Вазиятни барқарорлаштириш учун Миллий банк валюта интервенцияларини амалга оширди. Зарур ҳолларда Миллий банк валюта бозорида иштирок этишда давом этади, уни мослаштириш учун зарур ресурслар ва воситаларга эга бўлади», — дейилади Миллий банк хабарида.

24 февраль куни Қирғизистон банклари АҚШ доллари курсини кескин оширди. Эрталаб Америка валютаси 84,9 сомдан сотилди, 15:25да доллар курси 95 сомгача кўтарилди. Айрим банкларнинг мобил иловаларида валюта айирбошлаш имконияти ўчириб қўйилган.

Тожикистонда Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан рублнинг сомонига нисбатан курси кескин тушиб кетди.

24 февраль куни айрим кредит ташкилотлари (“Эсхата банк» ва “Амонатбанк”) «Озоди» радиосига 1000 Россия рубли Тожикистон Миллий банки белгилаган курс бўйича 128 сомоний, бир кун аввалгидан 13 сомонийга арзонлашганини тасдиқлади.

Тожикистон Миллий банки рубль курсининг сомонийга нисбатан кескин тушиб кетгани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади ёки рад этди. Тожикистонда 2016 йилдан бери Марказий банк кўрсатмаларига кўра рублдаги ўтказмалар қабул қилиш вақтидаги курс бўйича конвертация қилингандан сўнг фақат сомонийда берилади.

XS
SM
MD
LG