Ссылки доступа

Россияда Украина билан урушга қарши митингга чиққан 1800 чоғли одам қўлга олинди


Москвадаги норозилик акцияси чоғида журналистларнинг қўлга олиниши, 2022 йил 24 феврали
Москвадаги норозилик акцияси чоғида журналистларнинг қўлга олиниши, 2022 йил 24 феврали

Россиянинг ўнлаб шаҳрида 24 февраль куни Украина билан урушга қарши норозилик чиқишлари бўлиб ўтди.

Расмийлардан рухсат олинмай ўтказилган бу акциялар ортидан, ОВД-инфо томонидан 25 февраль Москва вақти билан соат 03:57 га қадар тарқатилган маълумотга кўра, Россиядаги 58 та шаҳри бўйлаб 1773 киши тутилган.

Энг кўп сонли норозилик акциялари Москва ва Санкт-Петербургда бўлиб ўтган, уларда бир неча минг киши иштирок этган. Москвадаги акциялар чоғида камида 900 киши, Петербургда эса 400 дан зиёд одам қўлга олингани айтилмоқда.

Урушга қарши митингларга йиғилганлар “Йўқолсин уруш!” дея ҳайқирганлар. Гувоҳларга кўра, норозилик тадбирларига чиққанларга қарши Росгвардия ва полиция вакиллари томонидан куч қўлланилган.

Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси “рухсат этилмаган акциялар уюштириш ва ўтказиш ҳаракатлари”ни содир этганлар жавобгарликка тортилишига оид огоҳлантириш билан чиққан.

Задержания на антивоенной акции в Москве
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:36 0:00

XS
SM
MD
LG