Ссылки доступа

Тошкентда ўзини метро поезди остига ташлаган сардобалик йигит вафот этди


Тошкент метрополитенининг Мирзо Улуғбек бекатида 24 февраль куни соат 21:15 ларда ўзини ҳаракатланиб кетаётган электропоезд тагига ташлаган кишининг шахси маълум бўлди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати унинг 1984 йилда туғилган Э.Ш. экани, йигит Сирдарё вилояти Сардоба туманида яшаганини очиқлади.

Ҳодиса оқибатида 38 ёшли йигит олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Сардобалик Э.Ш.ни ўзини поезд тагига ташлашига нима сабаб бўлгани ҳақида ҳали бирор расмий маълумот тарқатилгани йўқ. Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб бориляпти.

XS
SM
MD
LG