Ссылки доступа

30 га яқин қирғизистонлик Украинадан бошқа мамлакатларга чиқиб кетди


Қирғизистоннинг Украинадаги элчихонаси Қирғизистон фуқароларини эвакуация қилиш бўйича сўнгги маълумотларни тақдим этди.

Маълум қилинишича, элчихона консуллик рўйхатида турган 680 нафар фуқародан 300 таси билан доимий алоқада. Ҳозир Киевда 100 нафар, Одессада 90 нафар, Харковда 80 нафар Қирғизистон Республикаси фуқароси бор.

27 февраль куни 14 киши Полшага жўнаб кетди, яна тўрт киши йўлда. Молдовага 18 киши жўнаб кетди. Яна 96 киши Венгрияга, 15 нафари Полшага, 4 нафари Руминияга жўнаб кетишга тайёрланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия қўшинлари Украинанинг иккинчи йирик шаҳри Харковга кириб келгани, унинг яқинида ва шаҳарда шиддатли жанглар кетаётгани хабар қилинганди.

24 февралдан бери Россия қуролли кучлари бутун Украина бўйлаб нишонларга ҳаводан зарбалар бермоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича агентлиги 26 февраль куни 120 мингдан ортиқ украиналик қочқин мамлакатни тарк этгани ҳақида хабар берди. Полша, Руминия, Молдова, Венгрия каби қўшни давлатларга асосан аёллар ва болалар жўнаб кетишади. Эркаклар мамлакатдан ташқарига чиқишлари мумкин эмас.

XS
SM
MD
LG