Ссылки доступа

Пайшанба кунидан бери Украинадан Евроиттифоққа 300 минг қочқин келди


Беженцы из Украины на территории Польши

Европа Иттифоқи якшанба куни Россия ҳарбийлари Украинага бостириб киришни бошланганидан бери камида 300 минг украиналик қочқин Украинадан Европа Иттифоқи давлатлари билан чегарани кесиб ўтганини айтди.

Шу билан бирга, ЕИ раҳбарияти одамларнинг янада кўпроқ оқимини кутишаётганини таъкидламоқда.

Полша чегара хизматининг 27 февраль куни хабар беришича, пайшанба кунидан бери 200 мингга яқин одам Украинадан давлат чегарасини кесиб ўтган. Уларнинг барчаси Полша ҳудудида ёрдам олади. «Шанба кунининг ўзида Украинадан 77 мингдан ортиқ одам етиб келди», — деди Чегара хизмати раҳбари Томаш Прага. Расмийлар, шунингдек, 27 февраль ярим тундан эрталабки соат 7гача 28 мингдан ортиқ одам чегарани кесиб ўтганини таъкидлади.

Россия босқинидан олдин 1,5 миллионга яқин украиналик бўлган ва Киев ҳукуматини қўллаб-қувватлаган Полша Украинадан келган қочқинларнинг энг катта қисмини қабул қилди. Полшадаги кўнгиллилар қочқинларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ва одамларни ташишда ёрдам беришни ташкил қилмоқда.

Минглаб одамлар Украина билан чегарадош бошқа мамлакатларга йўл олишади. «Полша, Венгрия, Руминия, Молдова ва бошқа давлатлар билан чегарани кесиб ўтган Украинадан келган қочқинлар сони ортиб бормоқда ва сўнгги маълумотларга кўра, 368 мингга етган», — дея хабар беради БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди.

Германиянинг темир йўл компанияси якшанба кунидан бошлаб украиналик қочқинларни Полша ҳудудидан Германияга бепул ташишни ташкил қилади. Ҳозирда Германия ва Полша ўртасида ҳар куни олтитага яқин поезд қатнамоқда, бироқ уларнинг сони ва ҳаракат ҳажмини ошириш режалаштирилган.

Австрия ҳам ҳарбий ҳаракатлар туфайли Украинани тарк этган одамларни темир йўл орқали бепул ташишда ёрдам беришини эълон қилди.

Ўтган ҳафта ўрталаридан бошлаб Европа давлатларида урушга қарши ва Россия агрессиясига учраган Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича йирик акциялар давом этмоқда. Полиция маълумотларига кўра, Берлинда якшанба куни Украина билан «Бирдамлик марши»га 100 мингдан ортиқ одам тўпланган. Уларнинг кўпчилиги Украина давлат байроғининг кўк ва сариқ рангли рамзлари билан келган.

27 февраль куни Праганинг марказий Ватслав майдонида ҳам Украинани қўллаб-қувватлаган митинг бўлиб ўтди. Аввалроқ шаҳарда Россия элчихонаси яқинида, Немсов майдонида Украинадаги Россия расмийларининг ҳаракатларига қарши митинг бўлиб ўтган эди.

XS
SM
MD
LG