Ссылки доступа

Украинадаги ўзбекистонликларнинг дастлабки гуруҳи Польшага эвакуация қилинди


Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси 26 февраль куни Тошкент вақти билан соат 20.30да 90дан зиёд Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи эвакуация гуруҳи Львовдан "Краковец" назорат-ўтказиш пункти йўналиши бўйлаб йўлга чиққани тўғрисида маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг билдиришича, чегарани кесиб ўтиш Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда.

Ўзбекистонликлар вақтинча Польшада қоладими ёки ватанига олиб келинадими, деган саволни Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили очиқ қолдирган.

Аввалроқ Tашқи ишлар вазирлиги Украина ҳудудида 4300 га яқин Ўзбекистон фуқароси борлигини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG