«179 ўринли А321 русумли самолёт 28 февраль куни Нур-Султон вақти билан соат 9:53 да Атираудан ҳавога кўтарилган», — дейилади хабарда.
ҚФА «Украинадаги вазият муносабати билан» Украинадан Қозоғистон фуқаролари учун репатриация парвозларини ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилганини таъкидлади.
Иккинчи репатриация рейси 1 март куни кутилмоқда.
25 февраль куни Қозоғистоннинг Украинадаги элчиси Дархан Калетаев Air Astana президенти Питер Фостер билан парвозларни ташкил этиш бўйича келишув ҳақида маълум қилди. Биринчи рейс 26 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 02:00 да Катовитсадан (Полша) Атирауга парвоз қилиши керак эди. Бироқ, кейинроқ Украина-Полша чегараси йўлида катта тирбандликлар юзага келгани маълум бўлди. 27 февраль куни Қозоғистон ОАВлари Украинадан эвакуация қилинган қозоғистонликларнинг биринчи гуруҳи Полшага етиб борганини хабар қилди.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, шунингдек, 28 февраль куни соат 9:30 да Киевдаги дипломатик ваколатхона биносидан қозоғистонликларни эвакуация қилиш учун Лвов шаҳрига яна бир автобус йўлга қўйилиши режалаштирилаётганини маълум қилди. Унинг сиғими 50 ўринга мўлжалланган. Ходимлар фуқароларни ижтимоий тармоқлар ва элчихона мессенжерларидаги маълумотларни кузатиб боришга чақирди.
Қозоғистон элчихонасининг 27 февраль ҳолатига кўра, 630 дан ортиқ қозоғистонлик Украинадан эвакуация қилиш учун ариза топширган. Унинг сўзларига кўра, Украинада бир ярим мингдан ортиқ одам вақтинча ва доимий консуллик ҳисобида. Қозоғистон фуқаролари, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, асосан Украинанинг Киев, Одесса, Харков ва Лвов вилоятларида истиқомат қилади.