Ссылки доступа

Европадаги россияликларни ватанига учинчи мамлакатлар орқали қайтариш режаланмоқда


Европада юрган россиялик туристларни ватанига учинчи мамлакатлар (улар орасида Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Туркия кабилар бор) орқали амалга оширилажак транзит рейслар билан қайтариш режаланмоқда.

Бу ҳақда РИА “Новости” РИА "Новости" агентлигига Россия туризм индустрияси уюшмаси вице-президенти Дмитрий Горин маълум қилган.

“Авиаалоқа ёпилгани туфайли туроператорлар ҳозирда Ростуризм билан биргаликда Венгриянинг Будапешт шаҳридан 400 нафар турист, Болгариядан 500 нафар турист ва Португалиянинг Мадейрасидан 200 чоғли туристни олиб келиш масаласини ҳал қилмоқда”, деган Горин.

Аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ЕИга аъзо мамлакатларнинг ҳаво ҳудудини Россия учоқлари (шу жумладан хусусий учоқлар) учун ёпиш қарори олинганини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG